Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва қонунчиликда киритилаётган
ўзгаришларнинг мазмун- моҳияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Бош директори М.Қ.Шамсиддинов очиб, жамиятда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида бир қанча ишлар олиб борилиши лозимлигини, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида ҳали кўплаб ишлар олиб борилиши лозимлигини айтиб ўтди.
ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси А.Д.Рахимов сўзга чиқиб коррупцияга қарши курашиш масаласи – давлатни ташкил қилишнинг доимий масалаларидан бири эканлигини қайд этди. Коррупцияни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмаслиги, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришисагина ижобий натижага эришиш мумкинлиги айтилди.
Бундан ташқари, давлат ва жамиятда коррупцияни камайтирадиган, коррупцияга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жазолашда имкон берадиган аниқ чора–тадбирлар коррупцияга қарши курашда муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатлар 2017 йил 3 январдан бошлаб тартибга солинганлигини ва Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигини таъкидланди.
Коррупция – бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши эканлигини агар бирор киши моддий ёки номоддий фойда олиш мақсадида ўзининг ёки бошқа бировнинг хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланишда иштирок этса, у – коррупция тизимининг бир қисмига айланишини мумкин.
Бундан ташқари, тизимдаги мансабдор шахслар томонидан коррупциявий жиноятларни содир этиши бошқа ходимларга ҳам қинғир ишлар содир этиш учун “туртки” бўлаётганлиги тўғрисида аниқ мисоллар келтириб, бу каби ҳолатларни олдини олишда жамиятда янги ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш ва компланс назорат бўлими томонидан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида қилиши керак бўлган ишлар тўғрисида тавсиялар берилди.
Йиғилиш қатнашчилари томонидан коррупцияга қарши кураршиш борасида ҳамда жорий йил давомида янги қабул қилинган қарорлар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, ходимларнинг бу борадаги тушунчалари бойитилди.
Мухокама қилинган масала юзасидан йиғилиш қатнашчилари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди
Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan