НИҲОЛ ҚАДА, УНИНГ НОМИН ЯХШИЛИК АТА!

НИҲОЛ ҚАДА, УНИНГ НОМИН ЯХШИЛИК АТА!

Мусаффо ҳаво, мовий осмон, зилол сув, ҳар қаричи олтинга тенг она тупроқ. Табиатнинг бу улуғ неъматларидан оқилона фойдаланмоқ ва уни асраб-авайлаб, келажак авлодга мерос қолдирмоқ сизу бизнинг бурчимиздир! Юртбошимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган эзгу ишлардан кўзланган мақсад ҳам мамлакатимиз шаҳар ва туманларидаги яшил майдонларни бир неча баробарга ошириш ва шу аснода экологик барқарорликни таъминлашдир. Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси яшил макон ҳудудини янада кенгайтиришга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида Ангор туманида мўжазгина боғ барпо этишга киришдилар. Аввалига фойдаланишдан чиққан 3,5 гектар ер майдони махсус техникалар ёрдамида яхшилаб ағдарилиб, текисланди ва бошқарманинг 100 дан ортиқ ходимлари томонидан 1300 туп ўрик ва жийда кўчатлари экилди. Қайд этиб ўтиш жоизки, “Долзарб 40 кунлик” доирасида вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жами 3000 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 2680 туп кўчатлар ўтқазилди. Экилаётган ниҳоллар урбанистик иссиқлик таъсирини камайтириш баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos