Вилоят давлат солиқ бошқармасида “Очиқ эшиклар куни”

Вилоят давлат солиқ бошқармасида “Очиқ эшиклар куни”

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Давлат солиқ хизмати органларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирга Термиз давлат университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Муҳаммадиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, аммо бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам кўплигини, ушбу иллатнинг олдини олишда, аввало, давлат идораларининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, солиқ идораларига ишга кириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилиб, давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш учун номзодларни саралаб олиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (ARGOS) портали орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилаётганлиги қайд этилди.
“Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида иштирокчилар вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларининг иш фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos