“Очик эшиклар куни”

“Очик эшиклар куни”

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси томонидан 2021 йил 4 ноябрда “9 декабрь-Ҳалқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкорупция ҳафталиги доирасида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда “Очик эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Термиз шахар прокуратураси Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё ҳудудий бўлими, “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ масьул ходимлари, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари, профессор-ўқитувчилари, ҳамда ОАВ иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг коррупция ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабардорлигини ошириш, ушбу иллатга қарши курашишда фаоллигини кучайтиришдан иборат.

Айни мақсадда “Сурхондарёда ХЭТК” АЖ томонидан ёш иштирокчилар учун коррупциянинг нечоғли хавфли иллат эканига оид “Коррупция- ривожланишига тусик” мавзусида видео ролик намойиши бўлиб ўтди.

Мутахассислар томонидан коррупцион ҳолатларнинг салбий оқибатлари ҳақида билдирилган фикр ва мулоҳазалар ёшларнинг ушбу ижтимоий иллат юзасидан қарашларини зарур тушунча ва кўникмалар билан янада бойитди.

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos