Сурхондарё вилоят суди раиси А.Рузиқулов жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент давлат юридик университети Термиз филиалига ташриф буюриб, университет талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни ва 2021 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида фаол ҳаракатлар компаниясига старт берилганлиги мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Вилоят суди раиси А.Рузиқулов талабларга бугунги кунда жамият ҳаётида муаммоларни ҳал этишда ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш, миллийлигимиз ва менталитетимизга мос келадиган усулларни тарғиб этиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги, Президент Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси остида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги коррупцион жиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётганлиги, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 03.01.2017 йилдаги қонуни мазкур соҳадаги фаолиятни бевосита тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланиб, Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, ушбу Қонун қабул қилинганидан сўнг республикада коррупцияга қарши курашишнинг янги даври бошланганлиги, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкинлигини ҳақида тушунтиришлар берди.
Шунингдек, вилоят суди раиси А.Рузиқулов талабларга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар ва шу соҳага оид қонун ҳужжатлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги, шу каби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинганлиги, бундан ташқари меҳнатга оид ҳуқуқларнинг кафолатлари ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уйдаги зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш мақсадида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ва Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази, Ҳукумат ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази каби янги тузилмалар ташкил этилганлиги, айни шу чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида фаол ҳаракатлар компаниясига старт берилиши келгусида ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш каби устувор йўналишларнинг амалга ошишига ҳисса қўшишлигини таъкидлаб ўтдилар.
Аблқосим Рузиқулов
Сурхондарё вилоят суди раиси
Асқар Қудратов
Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan