Хабарга кўра, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилиш назарда тутиляпти. Бунда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажми қисми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан, деҳқон хўжаликлари учун белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2021 йил даражасида (1 куб метр учун 40 сўм) сақлаб қолинмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Унга кўра, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирмаларга киритиладиган амортизация ажратмалари нормаларини ўртача 2 бараварга ошириш, бир марталик инвестициявий чегирма миқдорларини, бинолар бўйича – 10 фоиз, янги технологик асбоб-ускуна бўйича – 20 фоиз белгиланган ҳолда 2 бараварга ошириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, кўчмас мулк жойлашган жойидан келиб чиқиб бир квадрат метр учун минимал қиймат жорий этиш билан бирга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини пасайтириш, полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкасини 20 дан 10 фоизгача пасайтирган ҳолда, ушбу ставкани унинг импортига ҳам жорий этиш белгиланяпти.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan