Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтади. Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos