Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ташаббуси билан фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Туман судига ташриф буюрган Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот берилиб, суд фаолияти билан таништирилди.
Ўтказилган давра суҳбати давомида вилоят суди судьялари И.Шоймардонова, У.Раупов, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси А.Ҳамраев ёшларга суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда бу борада бир қатор интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилганлиги, 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш, манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш, суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш имкониятини берувчи “Адолат” ахборот тизими комплекси жорий этилиши хусусида тушунтириш берилди.
Шунингдек, ўқувчи ёшларга суд мажлиси зали, фуқароларни қабул қилиш, суд архивида ишларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда судья ёрдамчиларининг вазифалари каби ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Келгусида мазкур “Суд ва ёшлар” учрашуви доимий равишда ўтказилиб борилиши, ўқувчилар эътиборига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ўқитувчи ҳамда ўқувчилар томонидан ушбу масала юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Умид Раупов
Навоий вилоят суди судьяси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan