Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон томонидан қўшни афғон халқига 63 вагонда иборат озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ортилган эзгулик поезди Термиз шаҳридаги “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига йўл олди.
Шу муносабат билан бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи ҳам Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна инсонпарварлик ёрдам жўнатганди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan