Инсонпарварлик ёрдамини топшириш чоғида афғонистонликларга ош улашилди

Инсонпарварлик ёрдамини топшириш чоғида афғонистонликларга ош улашилди

Ош – халқимизнинг шоҳона таоми. Бизда тўйлар, байрамлар ошсиз ўтмайди, уйимизга меҳмон келса ошсиз кетмайди.

Ўзбекистон Республикасининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими ҳам чинаккам тўйга айланиб кетди. Сурхондарёдан борган энг моҳир ошпазлар катта дошқозонларда ош дамлаб, дастурхон атрофида қаторлашиб ўтирган афғон биродарларга улашишди.

Ўзбекнинг оши ҳамжиҳатлик, меҳмондўстлик, бағрикенгликдан нишона. Ошга узатилган қўллар эса – меҳр-оқибат, қадр-қимматдир. Қўшниларимиз ўзбек паловини суюб тановвул қилишди. Аллоҳга ҳамд айтишиб, халқимиз ҳаққига барака сўраб дуолар қилишди.

Тадбир давомида хонадонларга ҳам махсус идишларда ошлар тарқатилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos