Янги йил байрами арафасида йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 27 ҳамда 29 декабрь кунлари “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Мазкур поездлар ушбу кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan