Меҳнат, масъулият, фидойилик ва жонкуярлик энг яхши натижалар сари бошлайди ва албатта, ўз самарасини беради. Инсон қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар садоқат билан хизмат қилса, нафақат жамоанинг балки элнинг ҳам ардоғида бўлади.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органларида қарйиб 30 йил мобайнида самарали меҳнат қилган Войитов Жўрабой Қаҳҳорович 60 ёшни қаршиламоқда.
Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Жўрабек Войитовга табрик йўллаб, унинг фидойи хизматларини “Касбий маҳоратингиз, мақсад сари илдам қадамлашингиз ҳамда инсоний фазилатларингиз халқимизга хизмат қилишдек шарафли йўлни танлаган солиқ органларидаги ёшларимизга чинакам ҳаёт мактабидир” – дея эътироф этди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шерзод Ёдгоров Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияси шахсий таркиби ўртасида Давлат солиқ қўмитаси раисининг табрикномасини ўқиб эшиттириб, эл-юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлидаги самарали меҳнат эътиборсиз ва эътирофсиз қолмаслигини таъкидлади.
Ўз навбатида Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси ҳам Жўрабой Қаҳҳоровични қутлуғ 60 ёши билан муборакбод этиб, узоқ умр, тан-сиҳатлик ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди!
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan