Ҳукумат қарорига кўра, чакана савдода 1 литр суюлтирилган газнинг баҳоси ҳудудига қараб 50-75 тенгедан ошмаслиги лозим.
Бу 0,11-0,16 АҚШ доллари дегани.
Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг 1 январдан бошлаб биржа савдоларидаги нарх-наводан келиб чиқиб шакллантирилиши ва 1 литрининг баҳоси 120 тенгени ташкил этгани норозиликларни келтириб чиқарди.
Унгача турли жойларда автомобилларга қуйиладиган суюлтирилган газ нархлари турлича бўлган, асосан 50-75 тенгедан сотилган.
Шунингдек, АИ-80 маркадаги бензиннинг бир литри нархи 89 тенге, АИ-92 ва АИ-93 бензинлари 182 тенге, АИ-95 маркадаги бензин 215 тенгедан ошмаслиги лозимлиги кўрсатилди.
Дизель ёқилғисининг баҳоси 230 ва 260 тенгедан оширилишига йўл қўйилмаслиги хабар қилинди.
Қозоғистон ҳукумати ёқилғиларга давлат бошқарувини 6 ойга белгилаганини, эркин биржа савдоларига ўтиш яна бир йилга қолдирилганини билдирди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan