Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд раисининг 2021 йил 27 декабрь куни 40-сонли фармойиши қабул қилинган.
Мазкур Фармойиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ жорий йилнинг
6 январь куни Сурхондарё вилоятида масъул идоралар билан биргаликда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириб, уларнинг қонуний ечимларини топиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма-тавсиялар берилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan