Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Сариосиё туманидаги 61 маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Улар ўз фаолияти давомида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари шуғулланишади. Шу жумладан, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмак берилади. Айни кунларда Сариосиёлик ҳоким ёрдамчилари Тошкент шаҳрида бориб, савдо марказлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолияти билан яқиндан танишиш асносида малака ҳамда тажриба орттирмоқда. Ушбу сафар чоғида туманда ўз бизнесини йулга қўймоқчи бўлган фуқароларга керакли асбоб-ускуналарни етказиб бериш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва бу борада пойтахт тажрибасидан кенг фойдаланиш назарда тутилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan