8-11 январь кунлари антициклон чекка қисми таъсирида ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари бироз совуқ, кундуз кунлари бироз илиқ ҳаво кутилади. Жойларда вақти-вақти билан туман, айрим ҳудудларда булдуруқ ҳодисалари кузатилиши мумкин.
12 январдан бошлаб кунлар аста-секин илий бошлайди. Ҳаво ҳарорати максимумлари кундуз кунлари +13 ва ундан юқорилайди.
13 январдан аввалига ғарбий ҳудудларга, 14 январдан республиканинг бошқа ҳудудларига Ўрта Ер денгизидан келаётган нам ҳаво оқимлари Каспий денгизи орқали республикага ёғингарчиликлар олиб келади. Ёғингарчиликлар ёмғир, тоғларда қор кўринишида бўлиши ойдинлашмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan