Аҳоли мурожаати қаноатлантирилди

Аҳоли мурожаати қаноатлантирилди

Зомин тумани, Навоий ҚФЙ, Бош Пашағор МФЙ, Навбаҳор кўчасида яшовчи аҳоли истэъмолчиларининг Зомин туман электр таъминоти корхонаси ва Зомин туман ҳокимлигига қилган мурожаатлари қаноатлантирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан 16 дона темир -бетон таянч устунлари ўрнатилиб, СИП русумли изолятсион кабеллари орқали 670 метр 0,4 кВли ҳамда АС-35 сим орқали 650 метр 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари якунига етган. Аҳоли хонадонларига ввод туширилган. 60 та хонадон электр энергияси истэъмол қилиб келаётган 411 сонли 40 кВАли трансформатор пунктини юкламасини енгиллатиш учун қўшимча 1 дона 100 кВАли траснформатор пункти ўрнатилди ва янги трансформатор пунктидан 48 та хонадонга кучланиш берилган.
Аҳоли хонадонлари янги 2022 йилни кўтаринки руҳда кутиб олганликларини айтиб ўтишди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos