Аввал хабар берганимиздек шаҳримизнинг “Исломобод” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу маҳалла ўрамидаги Муҳитдинов, Гулзор, Қудрат, Эргаш Ашуров,Тошкент ,Самарқанд, Лутфий, Мирпўстин кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ” ПҚ-2661 сонли қарорига мувофиқ ушбу ҳудудга жами 151 дона темир бетон таянч ўрнатилиб, 4,7 км узунликдаги СИП кабел тармоқлари тортилди.
Шунингдек, ҳудудда жойлашган 10 дона трансформатор пунктларида тўла таъмирлаш ишлари якунланди.
“«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan