Умра-2022 мавсумининг илк зиёратчилари Тошкентдан Жидда шаҳрига жўнаб кетдилар

Умра-2022 мавсумининг илк зиёратчилари Тошкентдан Жидда шаҳрига жўнаб кетдилар

Бугун, 22-январ маҳаллий вақт билан соат 7:15 да “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти Умра сафарининг дастлабки 241та зиёратчилари билан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, 25-28-январ кунлари ҳам навбатдаги иккита қатов амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг маълумотига кўра, биринчи навбатда умра зиёратига пандемия даврида, яъни, 2020-йил феврал ойининг охирига қадар, тўловларни амалга ошириб сафарга бора олмаган Ўзбекистонликлар зиёратчилар рўйхатига киритилган.

Таъкидлаш жоизки, ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар АстраЗенеса, Модерна, Пфизер ёки Жоҳнсон&Жоҳнсон каби ваксиналардан бири билан эмланган бўлиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши шарт. Шунингдек, Ўзбекистонлик зиёратчилар 30 дона тиббий маскаларга эга бўлишлари керак. Маскалар ҳар тўрт соатда алмаштирилиши лозим. Саудия Арабистонида маска режимига риоя қилинмаганлик учун жарима белгиланган

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos