ТАДБИРКОРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ СОЛИҚ ЕНГИЛЛИКЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ СОЛИҚ ЕНГИЛЛИКЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР

Термиз шаҳрида Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти директори ўринбосари Даврон Бобожонов иштирокида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда, Президентимизнинг жорий йил 27 январь кунидаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “E-aktiv” дастури, ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими ҳамда мол-мулк солиғига оид киритилган қўшимча ўзгартишлар ҳақида маълумот берилди.

  • Хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида берилаётган енгиллик ва имтиёзлар тадбиркорлар учун яна бир катта имкониятдир. Ҳаммамизга маълумки, коронавирус касаллиги билан боғлиқ пандемик вазият мехмонхоналар фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади, – дейди “Меридиан” меҳмонхонаси бошлиғи Абдуғаффор Норқобилов. – Буни инобатга олган ҳолда ҳукуматимиз томонидан кўплаб енгиллик ва имтиёзлар берилди. 2022 йилнинг 1 апрелидан бир қанча фаолият турлари қаторида мехмонхона хизмати билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун ҳам ижтимоий солиқ ставкасининг 1 фоиз этиб белгиланиши, 5 йил мобайнида ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларининг 90 фоизга камайтирилиши фаолиятимизни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
    Семинарда шунингдек, «E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат идентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмаслиги ҳамда тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш босқичма-босқич амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилди.
    Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг 5 та омил юзасидан солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилишининг 2023 йил 1 январга қадар тўхтатилиши, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳисобланиши бўйича ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos