“SOLIQ HAMKOR” ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ЮЗДАН ОРТИҚ МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ

“SOLIQ HAMKOR” ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ЮЗДАН ОРТИҚ МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ

2022 йилнинг дастлабки ойида “Soliq hamkor” тизими орқали Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари юзасидан 103 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксарияти харид чекини бермаслик ва банк пластик караталари орқали тўловни рад этиш ҳолатлари билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ онлайн касса билан жиҳозланган савдо нуқтасида тўловлар нақд пул ёки банк картаси орқали амалга оширилишидан қатъий назар, тўлов терминали чеки билан бирга QR-кодли чек ҳам берилиши шарт.
Онлайн назорат касса машиналарининг чекини беришдан бош тортиш Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бу каби солиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2022 йил 1 январдан сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши белгиланган.

Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos