Қаердаки қонун устувор, адолат барқарор бўлса, ўша ерда тараққиёт бўлади. Шу боис мамлакатимзида олиб борилаётган барча ислоҳотларда энг аввало инсон қадри устуворлик касб этади.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш жуда ҳам муҳим. Бугун барча жабҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам коррупцияга йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бўлими ходимлари томонидан биринчи навбатда вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари иштирокида учрашув ва профилактик суҳбатлар ўтказилиб, таъмагирлик ва порахўрлик каби салбий иллатлардан холи тарзда вазифаларини сидқидилдан тўғри бажаришлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бўлими ходимлари шунингдек, тадбиркорлар билан юзма-юз учрашиб, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ноқонуний таклиф ва хатти-ҳаракатлар бўлганда тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари учун ўзларининг ташриф қоғозларини беришмоқда. Бундан ташқари коррупцион ҳолатлар юзасидан мурожаат қилиш лозим бўлган рақамлар ва @dsq_anticorrupciya_bot боти тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган тарғибот материалларини аҳоли гавжум жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига жойлаштирмоқдалар.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan