МУМТОЗ АДАБИЁТНИНГ БУЮК НАМОЯНДАЛАРИ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

МУМТОЗ АДАБИЁТНИНГ БУЮК НАМОЯНДАЛАРИ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

Шундай асарлар борки улар мангуликка дахлдор. Замон ва макон ўзгарсада уларнинг қиймати ва қиммати ўзгармайди. Буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо адабий хазинаси жаҳон мумтоз адабиётининг ана шундай бетакрор ва ноёб дурдоналаридан саналади.
Мислсиз шоир ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, давлат арбоби ва мумтоз сўз санъткорлари бўлган улуғ бобокалонларимиз Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллиги муносабати билан Вилоят давлат солиқ бошқармасида ўтказилган адабий кечада уларнинг тенгсиз ижодлари ҳақида сўз борди.

  • Биз турли соҳа вакиллари иштирокида адабий кечалар, давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар ўтказамиз. Мана бугун солиқ ходимлари билан биргаликда Навоий ҳазратлари ҳамда Бобурнинг бетакрор ижодлари тўғрисида суҳбатлашдик, – дейди Термиз муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Нигора Худоёрова. – Уларнинг асарлари кишиларни яхшилик, мехр-оқибат ва баркамолликка етакловчи маёқдирки, салкам олти асрдан буён инсониятни эзгуликка чорлаб келмоқда.
    Дарҳақиқат, ҳар бир байтларида Ватанга садоқат, инсонийлик ва яхшиликни тарғиб этувчи улуғ бобакалонларимизнинг ўлмас асарлари мангуликка даҳлдор ва келажак авлодга мерос қолгувчи бебаҳо хазинадир. Зеро Навоий бобомиз айтганларидек,
    Ки ҳар ким аён этса яхши қилиқ,
    Етар яхшилиқдин анга яхшилиқ

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos