Хабардормисиз?

Хабардормисиз?

✅ Президентимизнинг 2021 йил 24 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 5231-сонли қарори билан 2022 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан мурожаат қилишнинг мажбурий талаби бекор қилинди.

✅Эндиликда солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини қайтариб олиш учун ҚҚС ҳисоботини тақдим қилиш жараёнида мазкур суммани кўрсатиб ўтиш орқали солиқ органларини хабардор қилади.

✅Маълумот учун 2021 йилда Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган 1010 та тадбиркорлик субектларига ҚҚСдан 264,3 миллиард сўм миқдоридаги салбий фарқ суммалари қоплаб берилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos