“Устаси фаранг” консруктор

“Устаси фаранг” консруктор

Алибеков Валиддин (исми ўзгартирилган) Қизилтепа туманидаги “Жахон Зиё транс” нодавлат таълим муассасасида енгил ва юк автомашиналарни бошқаришни ўргатувчи (инструктор) вазифасида ишлаб келиб, Қизилтепа туманида жойлашган “Алишер Авто-транс” нодавлат таълим муассасасини тамомлаган Баратов Али Шахоби ўғлини (исми ўзгартирилган) хайдовчилик гувохномасини олиш учун Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда ўтказиладиган назарий тест синов имтихонларидан ижобий натижа билан ўта олмаганлигидан фойдаланиб, гуёки ўзини Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда ишловчи мансабдор танишлари орқали ушбу назарий тест синовларидан ижобий натижалар билан ўтказиб беришга имконияти мавжуд бўлган шахс сифатида кўрсатиб, унинг ишончига кириб, назарий тест синовларидан мансабдор танишларига пора бериш орқали ижобий натижалар билан ўтказиб беришлик эвазига 450.000 сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағларини Қизилтепа тумани Гулбоғ махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган кўчада фуқаро Ж.Бозоровдан олган вақтда Департаментнинг Қизилтепа тумани бўлими хамда ДХХ Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
ЖИБ Қизилтепа туман судининг очиқ суд мажлисида В.Алибековнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилваий шароити, жиноят иши бўйича моддий зарар тўлиқ қопланганлиги эътиборга олиниб, Алибеков Валиддинга (исми ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ЖИБ Қизилтепа туман
суди раиси А.Авезов

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos