My.Soliq.uz – солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли ва қулай усули

My.Soliq.uz – солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли  ва қулай  усули

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва натижада солиқ тўловчиларнинг хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг my.soliq.uz электрон давлат хизматлари портали фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда масофадан туриб солиқ мажбуриятларини бажариш ва солиқ органлари билан боғлиқ маълумотларни олиш имкони мавжуд.

Порталнинг яна бир қулайлиги – бу керакли хизматларни тез ва осон қидириш мумкинлиги. Бунда «Электрон ҳукумат тўғрисидаги» Қонун талабларидан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларининг барча электрон давлат хизматлари – интерактив (21 та) ва ахборот хизматларига (25 та) сараланган.

Бундан ташқари уларни қидиришни янада соддалаштириш мақсадида, солиқчи – тадбиркорга кўмакчи, мурожаатларни ва ҳисоботларни юбориш, рўйхатга олиш, шахсий маълумотлар, ахборот олиш, солиқларни тўлаш, ўзаро ҳамкорлик, контрагент билан ҳамкорлик ва солиқларни ҳисоблаш каби хизмат йўналишларига ажратилган.

Мазкур порталда жисмоний шахслар учун, юридик шахслар учун ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун хизматларни танлаш имкониятлари мавжуд бўлиб, барча тоифадаги солиқ тўловчилар учун алоҳида шахсий кабинет очилган.

Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган жойидан қатъий назар барча хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.Бундан ташқари, тест синовидаги хизматлар гуруҳида ҳам солиқ органлари фаолиятини баҳолаш, солиқ ҳамкори, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш каби 28 турдаги хизматлар мавжуд.

Солиқ органларининг my.soliq.uz электрон давлат хизматлари портали ҳақида янада кенгроқ маълумотга эга бўлиш учун ушбу порталга киришингиз ва унинг кенг имкониятлари ҳамда қулайликлари билан яқиндан танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos