? Ташқи муҳит жуда совуқ бўлса, ҳимояланмаган лаблар буни дарҳол сезади. Дудоқлардаги томирлар қисқаради ва лаблар юзасини озиқлантиришдан тўхтайди!
♻️Юпқа тери суюқликни йўқотиб, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади.
?Кунига 8-10 стакан сув ичинг! Тана сувсизланганини кўпинча лабларда акс эттиради. Қанчалик кўп сув ичсангиз, шунча яхшидир.
? Лабларингизни яламанг ва ҳосил бўлган қобиқларни йиртиб ташламанг. Лабларингиз ёрилганда, уларни ялаш ва тозалашдан сақланинг.
? Ўзингизга мос бальзам топа олмаганингизда табиий асал ҳам яхши ёрдам беради. Уни кечки пайт ётиш олдидан суртиш ва имкон қадар ялаб олмаслик талаб этилади.
? Асалга аллергиянгиз бўлса, какао, бодом, наъматак мойларини суртиш мумкин. Улар намликни ушлаб туради ва ёриқларни битишини тезлатади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan