Оила улуғ, никоҳ муқаддас

Оила улуғ, никоҳ муқаддас

Конститутциямизнинг 63-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”.

Мақола муқадамасидаёқ оила тотувлигининг мезони бўлган ушубу конститутциявий тамойилни келтиришимиз бежиз эмас. Чунки конститутциямизнинг алоҳида бир боби оилага бағишлангани ушбу конститутциявий институтнинг ижтимоий мақоми Асосий конститутциямизда устуворлик касб этганидан далолат беради.
Оила жамият таянчи сифатида юрт иқболи ва истиқболини белгилайди. Жамиятимизнинг ана шу асосий бўғини барча эзгу қадриятлар, хайрли ният ва мақсадлар, фаровонлик одимлари ундан бошланиб, ҳар бир оиладаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик, яратиш ва бунёдкорлик, вилоятлар, шаҳар ва туманлар,маҳалллалар пировардида мамлакат равнақи ва саодатини белгилайди.
Шунинг учун ҳам оила муқаддас ҳисобланади. Ҳар бир оилада тотувлик барқарор бўлиши, оилаларнинг мустаҳкам бахт-иқбол қўрғонига айланиши, Ватан ичра ушбу мўъжаз ошиёнларда авлодлар бардовомлиги ва уларнинг оқилу комил, эл хизматига камарбаста қобил инсонлар бўлиб улғайиши қўплаб омилларга боғлиқ.
Бу омилларнинг энг биринчи никоҳнинг қонуний расмийлаштирилишидир. Зотан, қонуний никоҳ тарафлар, яъни эр ва хотин зиммасига муйян ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди.
Никоҳ ҳатто қайнота-қайнона, қудалар, яқин қариндошлар зиммасига ҳам масъулиятни юклайди, десак, янглишмаймиз. Чунки уларнинг никоҳнинг қонуний расмийлаштирилганлиги сабабли яна бир оила бунёд этилганини ҳис қилиб, умр ришталарини боғлаб, ахду паймон қилиб, олтин остонага қадам қўйган фарзандлари- зурриёдларининг мустаҳкам қўрғони барпо этишлари учун астойдил интиладилар.
Умуман, қонуний никоҳнинг жамият таянчи ва истиқболи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таьминлаш ва унда аҳил-иноқлик барқарор бўлишидаги аҳамияти катта.
Афсуски, шунга қарамай ҳаётимизда қонуний никоҳ аҳамиятини етарли даражада англамай ёки била туриб, шаръий никоҳ ўқиш ҳолатлари учраб турибди бу эса, келгусида оилавий ҳаётла эр ёки хотин манфаатлари муҳофазасида муаммоларни вужудга келтиради. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашджа жиддий тўсиқ ва муаммолар пайдо бўлишига олиб келади.
Таъбир жоиз бўлса, оилавий ажримлар кўпайиши омилларидан бири ҳам айнан шаръий никоҳдир.
Муқаддас динимиз қадриятларига кўра, оилажа иймон-эьтиқод, дину диёнат, поклик, ҳалоллик ва диний ақидалар барқарор бўлишида шаръий нокоҳнинг аҳамиятини ифодалаш учун ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ.
Аммо шаръий никоҳ ўқишга давлат органлари томонидан, яъни ФХДЁ идораларида қонуний никоҳ расмийлаштирилиб, келин-куёвга никоҳ гувохномаси тақдим этилганидан кейингина рухсат берилшини асло унутмаслик керак. Бу қаътий қоида амалдаги қонунчилигимизда мустаҳкамланган.
Яна бир мухум жиҳат ҳам борки, шаръий никоҳ ФХДЁ органи маълумотномаси кўрсатилганидан кейингина ўқилади. Шаърий никоҳни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан рухсат этилган диний идора вакиллари –имом ва имом ноибига ўқиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ ва оила муносабатлари борасидаги муаммолар, жиддий низолар, ажримгача бориб, муросасизлик билан тугайдиган аксарият нохушликларам кўпинча никоҳни қонуний расмийлаштирмасдан туриб, фақат шаръий никоҳ билан кифояланган ҳолда турмуш қуриш оқибатида келиб чиқади.
Баъзан шундай ҳолатлар кузатиладики, шаръий никоҳ орқали ҳаётини боғлаб, хафта-ўн кун ёки бир неча ойгина яшаб, ажрашиб кетадиганларам йўқ эмас.
Омонат қурилган бундай оилалар ажрашганида ёки шаръий никоҳ асосида яшаб келган, орада бир ёки бир неча фарзандлар ўртада айро тушганда, фуқаролик судларида бундай ишларни кўриш, томонлар манфаатини қонун йшли билан муҳофаза қилиш , фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент белгилашда, мажбурий ижро органлари томонидан моддий таъминотни ёки бошқа бир ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бўйин товлаганлик ҳолатида қонуний чора кўришда муаммолар юзага келиши бор гап.
Шундай экан,, унутманг қонун, ҳуқуқ, муҳофаза ва кафолатдир. Қонунга амал қилиш нафақат оилавий муносабатларда, ҳаётдаги ҳар қандай вазиятда муаммоларга йўлиқмаслик, башарти, дуч келганингизда ҳам унга осон ечимлар топишда хизмат қилади.
Хулоса ўрнида яна бир карра шаръий никоҳ ўқиш ваколатлари, ФХДЁ органи расмий маълумотномасисиз никоҳ ўқимоқчи бўлганларга бундай қилмиш жавобгарликка олиб келишини эслатиб ўтишни истардик.

Журъат Нафасов, Фукаролик ишлари буйича Термиз туманлараро суди раиси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos