26.02.2022
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2021 йил 4 августдаги ҳукмига кўра, Ўринов Ахмад Толибович (исм, шарифи ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан айбли деб топилиб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
А.Уринов 2021 йил 4 сентябрь куни Термиз шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида рўйхатга олиниб, унинг жазо ўтаётганлиги текшириш мақсадида иш жойи ўрганилганда, маҳкум А.Уринов Термиз шаҳрида жойлашган “БИО ТЕХНО ЭКО” масъулияти чекланган жамиятга ишлаш жойлашиш учун 2021 йил 12 октябрда йўлланма берилиб, унга жазони ўташ қонун-қоидалари ва шарт шароитлари тўғрисида такроран тушунтирилган. Бироқ маҳкум А.Уринов 2021 йил 12 октябрдан 2022 йил 18 февралга қадар ҳеч қандай узрли сабабларсиз белгиланган иш жойига бормасдан юрганлиги аниқланган ва унга жазони ўташ қонун-қоидалари ва шарт шароитлари тўғрисида такроран тушунтирилиб, расмий равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2021 йил 12 октябрдан 2022 йил 18 февралга қадар тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташдан бўйин товлаб келганлик ҳолатлари аниқланган.
А.Уринов ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартиб-қоидаларини бажаришдан қасддан бўйин товлаб, пробация инспекторнинг тушунтиришларига парво ҳам қилмаган.
Шу сабабли суд, маҳкум А.Уриновни ахлоқан тузатиш, унинг келгусида оғир оқибатли янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан ўталмаган 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилди.
Икром Шайманов
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan