ДХМларида «мижоз иши битгунча» тамойили жорий қилинди

ДХМларида «мижоз иши битгунча» тамойили жорий қилинди

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Термиз шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматини ташкил қилган.
Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича 2022 йил 31 мартда «права» алмаштиришнинг биринчи босқичи муддати тугайди.
Шуни эътиборга олган ҳолда, Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳар давлат хизматлари марказида “права” алмаштирувчилар учун «мижоз иши битгунча» режимида ишлайди.
Бунда юқорида қайд этилган Термиз шаҳар ДХМда душанба-шанба кунлари эрталаб соат 9:00 дан кечга қадар хизматдан фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эски «права»ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига, жумладан, Сурхондарё вилояти ИИББ ЙҲХБ, Денов, Шеробод, Шўрчи туманларидаги ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.


Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos