❗️Сариёғ максимал даражадаги носоғлом егуликдек туюлади. Буткул ёғ бўлса, нимаси фойдали дейишингиз мумкин. Бироқ бу маҳсулотдан воз кечишга шошилманг, у сиз ўйлаганингиздан анча фойдали.
?Сариёғ кўриш қобилияти, моддалар алмашинуви ва жинсий гормонлар синтезида муҳим бўлган А витаминига эга. Бу витамин ёғда эрувчан бўлади, шундай экан, сариёғ ушбу витаминнинг мукаммал манбаи бўла олади.
?Шунингдек, маҳсулот E (иммунитетни мустаҳкамлайди), K (кальцийни ўзлаштиришда иштирок этади ва буйракларнинг нормал ишлашига ёрдам беради) ҳамда D (саратон ва юрак-қон томир касалликлари профилактикасида жуда муҳим) витаминларига бойдир. Дарвоқе, бу витаминларнинг барчаси ёғда эрувчан. Бу нимани англатишини тушунгандирсиз? Тўғри, сариёғ истеъмол қилиш керак.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan