4-СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшлар – эртанги кун эгалари! Шу боис тараққиёт пиллапояларида илдам бораётган ҳар бир мамлакат энг аввало, ёшларнинг пухта билим олишлари ва ўз истеъдодларини намойиш этишларига асосий эътиборни қаратади ва зарур шарт-шароитларни яратади.
Худди шундай бизнинг юртимизда ҳам ёшлар масаласи устувор вазифалардан бири саналиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли йигит-қизларни кашф этиш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бунда эса сектор раҳбарларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
Бугунги кунда Сурхондарё вилояти 4-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ёшлар 102 537 нафарни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 1034 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Касб-ҳунарга ўқитиш, қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш ва тадбиркорликка жалб қилиш натижасида 118 нафар ёшларнинг бандлигини таъминланиб, даромад манбалари яратилди.
Ёшларнинг муаммоларини ўрганишда сектор раҳбарларининг жойларда ўтказаётган учрашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан Термиз шаҳрининг “Намуна” маҳалласида ўтказилган сектор раҳбари ва ёшлар учрашувида ҳудудда истиқомат қилувчи йигит-қизлардан 12 та масала юзасидан таклиф ва мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий масалаларга оид саволлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашув якунида 4-сектор раҳбари ёшларга барча масалаларда кўмак беришга тайёрлигини билдириб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида бадиий китоблар ва спорт анжомлари совға қилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos