СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ БЎЛИБ ЎТДИ

СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, яқинда Президентимизнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорга биноан, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Сурхондарё вилоятида 4-сектор раҳбарлари томонидан мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилиб, ҳудудларда ёшлар иштирокида турли хил тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ҳудди шундай, Узун тумани 4-сектори ҳудудидаги 5 та маҳалланинг уюшмаган ёшлари ўртасида “Сектор раҳбари кубоги” учун футбол мусобақаси ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўрин “Баҳористон” маҳалласи ёшларига, 2-ўрин “Ўзбекистон” маҳалласи ёшларига ва 3-ўрин “Эркинлик” маҳалласи ёшларига насиб этди. Ғолиблар туман 4-сектор раҳбарининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, мусобақа ғолиблариларига пул мукофотлари ҳам топширилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos