Ҳар қандай маҳсулот ўз вақтида ва ўрнида қабул қилинса, даволовчи хусусиятга эга. Камқонликдан бемор дардига малҳам бўлувчи маҳсулот бисёр.
✔️ Шулардан бири анордир. Унинг шарбати қонга қувват бағишлайди.
✔️ Гўшт, айниқса, мол жигари ва қўй гўшти камқонликка чалинган бемор таомномасида доимо бўлиши лозим.
✔️ Буғдой ёки сўк (пшено) суюқликни организмда ушлаб қолиш хусусиятига эга ва бўғимлар ҳамда қонга керакли бўлган сувни етказишга хизмат қилади.
✔️ Зиғир уруғидан тайёрланган бўтқа қонни кўпайтиради. У қонни суюлтиради ва томирларни тозалайди. Бундан ташқари, углевод алмашинувига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қондаги қандни ҳайдайди.
✔️ Гречка ҳам камқонликда жуда фойдали.
Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотлар таомномадан муқим ўрин олса, сизни камқонлик сиқувга олмайди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan