Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари С.Эшматов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нарманов олис тоғли ҳудудларда жойлашган Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Денов туманларида фаолият юритаётган 250 га яқин тадбиркорлар билан учрашдилар.
Дастлаб, солиқ қонунчилигига оид ўзгаришлар, янги дастурлар ва уларни қўллаш тартиблари ҳамда афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Таъкидланганидек, соҳага ахборот технологияларини кенг жорий қилиниши, хусусан ҳисоботларни автоматик шакллантириш тизимининг йўлга қўйилиши хато ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда тадбиркорларнинг ҳисобот топширишга кетган вақтини икки баробарга камайтириш имконини бермоқда.
Мисол учун, бугунги кунда солиқ тўловчиларга 45 дан ортиқ интерактив хизматлар кўрсатилмоқда ва мазкур хизматлардан фойдаланишга бўлган талабнинг ортиб бориши соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этишнинг натижадорлигини кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, солиқ тизимида тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар қамрови ҳозирда 60 фоизни ташкил этса, тез орада ушбу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган.
Учрашув давомидаги асосий саволлар ҳам автоматлаштирилган ахборот тизимлари, янги дастурлар ва солиқ имтиёзлари юзасидан бўлди ва уларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, бир нечта тадбиркорларнинг фаолиятлари билан боғлиқ мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.
Динора Самадова, “Asrnews.uz” веб сайти мухбири.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan