Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг
2021 йил август ойидаги суд буйруғига асосан Тошпўлат Жахонгиров бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор ота алимент тўловларидан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан Бюронинг Шеробод туман бўлими томонидан жорий йилнинг 27 апрел куни қидирув эълон қилинди ва алимент тўловчи ота Тошкент вилояти Зангиота туманида тош майдалаш цехида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётганлиги аниқланиб, Шеробод туманига олиб келинди.
Шундан сўнг, оила вакиллари билан бўлиб ўтган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ота-она бир нафар азиз фарзандининг келажагига бефарқ эмаслигини билдириб, ярашиш истагини билдирди ва ижро иши ундирувчининг аризасига асосан муддатидан олдин тугатилди.
Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади.
Нуриддин Чориев,
Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув шўбаси инспектори.