ТЕРМИЗ ТУМАНИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ТЕРМИЗ ТУМАНИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

    Ҳозирги энергия ресурслари билан боғлиқ мураккаб шароитда саноат корхоналарини газ тармоғидан узиш оқибатларини юмшатиш бўйича Давлат раҳбарининг топшириғига асосан тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
    Айни шу мақсадда Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов Термиз туманида фаолият кўрсатиб келаётган  бир неча корхоналарда бўлди.
    Дастлаб, тумандаги “SURXON-KERAMIKS” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ўрганилди. Корхонада турли хилдаги кафел ишлаб чиқарилиб, бу ерда жами 38 нафар ходим фаолият юритади.
   Корхона фаолиятига аномал совуқ ўз таъсирини кўрсатаётганлиги ҳам бор гап. Электр таъминоти,  газ етказишдаги юзага келаётган узилишлар сабаб корхонадаги иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Вилоят 4-сектор раҳбари тадбиркор билан ўзаро мулоқот чоғида мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарини табиий газ ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида зарур чоралар кўрилаётганлигини, солиқ ходимлари мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирди. 
    Худди шундай ушбу тумандаги “TERMEZ NATIONAL CARPETS”
ҳамда “AFROSIYOB PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятлари  фаолияти ҳамда тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш давомида дуч келаётган муаммолари ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos