Афғонистонда аномал совуқ туфайли 104 киши вафот этган

Афғонистонда аномал совуқ туфайли 104 киши вафот этган

“Толибон” ҳукумати Афғонистоннинг 16 вилоятида аномал сувуқ туфайли 104 нафар киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда “Тolonews” телеканали хабар берди.

Норасмий манбаларга кўра, аномал совуқда 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти болалардир. Энг кўп қурбонлар Жаузжон, Бадахшон, Сарпол, Фарёб, Бадахшон ва Бодғис вилоятларида тўғри келган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабабли Афғонистонда салкам икки йил ичида 50 та турар-жой вайрон бўлган, 70 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos