“Толибон” ташқи ишлар вазири  Ўзбекистондан электр энергияси сўради

“Толибон” ташқи ишлар вазири  Ўзбекистондан электр энергияси сўради

“Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўраб, мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Мутаққий бунга Афғонистоннинг Кобул шаҳри ва вилоятларида электр энергияси тақчиллиги давом этаётганини сабаб сифатида кўрсатган.

Шунингдек, у Кобулдаги Афғонистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси очилишида Ўзбекистон ҳукумати ва Афғонистон электр энергияси компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ўз ваъдаларини бажаришига умид билдирган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси Афғонистоннинг қатор вилоятларини таъминлаб келаётган эди. Кобул ҳамда Парвон, Каписа, Панжшер, Нангарҳор, Лағмон, Логар, Пактий, Хост, Майдон Вардак, Ғазни ва Бағлон вилояти шулар жумласидан.

Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг 13 январь куни техник носозлик туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси тўхтатган эди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos