Шимолий Корея яна Япония томонга баллистик ракета учирди

Шимолий Корея ҳукумати қитъалараро баллистик ракетанинг янги синовини ўтказди. Бу ҳақда BBC агентлиги хабар беради.

Бу Жанубий Корея ва Япония раҳбарларининг тарихий учрашувидан бир неча соат олдин содир бўлди. Токио ва Сеул Шимолий Корея ракета учирганини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ракета минг километрга яқин учиб ўтган ва Япониядан ғарбга, мамлакатнинг денгиз иқтисодий зонасидан ташқарига келиб тушган.

Жанубий Корея ҳарбийлари ракета Пхеньяндан маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:10 да учирилганини айтди.

Япония армияси маълумотларига кўра, қитъалараро баллистик ракета 6000 километр баландликда тахминан 70 дақиқа учган.

Япония расмийлари учирилиш натижасида ҳеч қандай қурбонлар ҳақида хабар бермади.

Бу Шимолий Кореянинг сўнгги бир ҳафта ичида тўртинчи ракета учиришидир. Бироқ, аввалги учтаси қисқа масофали ракеталар эди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos