Газета 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган.

“Правда Востока” газетаси Ўзбекистондаги энг кекса ижтимоий-сиёсий нашр саналади.
Газета 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган. 1924 йилдан “Правда Востока” дея номланган газета 1975 йилдан буён ҳар куни нашр этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги қарори билан “Правда Востока” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси номи “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” давлат корхонаси деб ўзгартирилди ҳамда иккала газета битта таҳририятга бирлашди.
Бугун газетанинг 30 мингдан ортиқ (30100)-сони ўқувчилар қўлига етиб борди.
Газета ўтган йиллар давомида мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўз ўқувчиларига узлуксиз етказиб бераётган нашр бўлиб, бугун медиаконвергенция асосида замонавий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали бутун дунёга ахборот тарқатмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan