Баҳром Нормуродов даволаниш учун Хиндистонга йўл олди

Баҳром Нормуродов даволаниш учун Хиндистонга йўл олди

Ижтимоий тармоқ орқали истеъдодли шоир, таниқли тележурналист ва маҳоратли педагок Баҳром Нормуродов оғир хасталикка (саратон) чалингани ҳақидаги хабар уни билган, таниган барча-барчани бефарқ қолдирмади. Баҳром Нормуродовнинг соғайиб оиласи бағрига, яқинлари, дўсту-биродар, ҳамкасблари даврасига қайтишига хайрихоҳ бўлганлар, саҳоватпеша ҳомийлар томонидан 80 миллион сўмдан ортиқ хайрия маблағлари жамланди. Айни маблағ Баҳром Нормуродовнинг Ҳиндистондаги клиникаларда даволаниши учун имконият яратди. Хорижга чиқиш учун паспорт ва визалар ҳал бўлиб, бугун эрталаб бемор Баҳром Нормуродов Термиз Халқаро аэропортидан Термиз-Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиқди. Унга амакилари Абдураим ака ҳамроҳлик қилмоқда. Улар эртага, 19 февраль куни соат 7:55 да Тошкент-Деҳли йўналишида сафарга йўл олишади.
Бу борада беминнат инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва саҳоват кўрсатиб, моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак берган барча-барчага ТАШАККУР!!!
Ҳазрат Мир Алишер Навоий дейдиларки: «Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, Онча борким Каъба вайрон бўлса обод айлагай».

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos