Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди биносида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди биносида “Суд  ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми шакллантирилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. 
Шу мақсадда, туманда ёшлар иттифоқи етакчилари билан ҳамкорликда тумандаги 5 ва 25-сонли умутаълим мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан хабардор қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш масалалари юзасидан сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш” тўғрисидаги Фармонинг мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Давра суҳбатида таъкидлаб ўтилганидек, ўтган 2019 йил мобайнида жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
2019 йил давомида жами 100 шахсга нисбатан 78 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлса, шундан 45 шахсга нисбатан 37 та жиноят иши сайёр суд мажлисларида кўрилган. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан 49 та жиноят иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 5.561 нафар тингловчилар иштирокида 151 та тарғибот ишлари олиб борилган.
Аҳоли билан очиқдан-очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чораларни кўриш мақсадида бир қанча сайёр қабуллар ташкил этилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан ўсган жиноятчилик туман суди томонидан чуқур таҳлил қилиниб умумлаштирилганлиги ҳамда натижаси юзасидан тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга муносабат билдирилганлиги қайд этиб ўтилди. Жумладан, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 2019 йил давомида 31 та шахсга нисбатан 29 та иш, шундан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ишлар 20 та шахсга нисбатан 18 та иш, шартли ҳукм қилинган ишлар 1 та шахсга нисбатан 1 та иш, шундан суд залидан озод қилинган ишлар 1 та шахсга нисбатан 1 та иш, сайёр суд мажлисларида кўриб тамомланган ишлар 15 та шахсга нисбатан 15 та иш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёшлар 24 та шахсга нисбатан 24 та иш, жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ёшлар 7 та шахсга нисбатан 7 та ишдан иборатлиги таъкидланди.
Давра суҳбати қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилика қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар нафақат фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, балки уларни қонунга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Жиноят ишлари бўйича    Бойсун туман судининг девонхона мудири Ш.Қодиров 

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos