ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ


Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси ҳисобчиси лавозимида ишлаб келаётган Қобилов Одил Хуррамович Музработ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида Қобилов Одил Хуррамович 1975 йилнинг 13 ноябрида Шўрчи туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи.
Фаолияти давомида Термиз шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, Тошкент вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Минтақаларни жойлаштириш ва комплекс ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Музработ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos