Жорий йилнинг 21 февраль куни “Youtube” интернет ижтимоий тармоқлари орқали “Қарздорнинг уйини МИБ ходимлари томонидан бузиб киришга уринаётганлиги тасвирланган” сарлавҳали видео лавҳа тарқатилган.
Мазкур видео-ролик Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 14.05.2019 йилдаги хал қилув қарорига асосан қарздор Х.Жумақулованинг фойдаланишида бўлган Узун тумани, “Б.Омонов” СИУ, “Обизаранг” махалласида умумий фойдаланиш майдони 93,36 кв.метрдан иборат уй-жойга ундирувчи Х.Ражабовани киритиб қўйиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўлимга 29.05.2019 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Х.Жумақулова бир неча бор расмий огоҳлантирилшига қарамасдан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни иҳтиёрий равишда бажаришдан бош тортиб келаётганлиги аниқланган.
Ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида 17.01.2020 йилда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, давлат ижрочисининг 17.01.2020 йилдаги далолатномасига асосан қарздор Х.Жумақулованинг қизи Исмоилова Муборакни турмушга берганлиги, унинг тўй маросими 2020 йил 22 январ кунига белгиланганлиги ҳақидаги қарздорнинг оғзаки илтимосига асосан ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.
Шундан сўнг, ижро ҳужжати талабларини бажариш учун давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 07 феврал кунига мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тайинланиб, тегишли ташкилот ва органлар хамда холислар иштирокида ижро ҳаракатларига киришилган.
Бироқ, қарздорнинг хонадонда бўлиши ҳақида огоҳлантирилганлигига қарамасдан, қарздор уй-жойга кириш эшикларини қулфлаб олганлиги, эшик дарвозаларини очишдан бош тортганлиги сабабли хонадонга кириш эшиклари холислар иштирокида мажбурий тартибда очилиб, ошхона хамда уй-жойнинг бир хонаси кўздан кечирилди.
Сўнгра, қарздор томонидан мазкур ижро ҳужжати вақтинча тўхтатилганлиги хақидаги ФИБ Сурхондарё вилоят судининг 29.01.2020 йил №1-188-20-сонли ҳатини тақдим қилган.
Шу сабабли ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилганлиги аниқланди.
Мажбурий ижро бюросининг
Сурхондарё вилоят бошқармаси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan