Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Сурхондарё вилоятида бўлиб, Денов туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.
February 22, 2020 by Денов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Учрашув чоғида газ ва электр энергияси таъминоти, оқова ва ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш масалалари, таълим, тиббиёт муассасаларида яратилган шароитлар билан боғлиқ муаммолар ечимини кутиб тургани айтиб ўтилди.
Денов туман ҳокимилиги Ахборот хизмати
Денов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Денов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Денов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ушбу муаммоли ҳолатларни А.Сангинов жойига бориб ўрганди. Жумладан, Денов туман тиббиёт бирлашмасини бориб кўрди. Мазкур тиббиёт бирлашмасининг ачинарли аҳволи билан яқиндан танишди. Барча маъмурий бинолар таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Шу аҳволда ҳам беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Шу боис, Сенатор тиббиёт бирлашмасининг том қисмини таъмирлаш борасида ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг сенатор 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур поликлиника 12 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Аммо, маъмурий биноси талабларга жавоб бермайди. Шу боис, мазкур поликлиникани таъмирлаш борасида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатма берди.
Шунингдек, аҳолининг электр эениргияга бўлган таъминотини яхшилаш учун қўшимча 10 та трансформатор туман ҳудудларига қўйиш режалаштирилди. Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов кўмаги билан Сангардак дарёсининг С.Раҳимов номли СИУ ҳудудидаги Ўзбекистон маҳалласидан оқиб ўтувчи оқим бўйлаб дарёнинг ўнг қирғоғида сел тошқинидан ҳимоялаш яъни дамба қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Денов туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan