Иссиқхонадаги “иссиқ” ўғрилик фош этилди

Иссиқхонадаги “иссиқ” ўғрилик фош этилди

Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан туманинг “Туғон” ва “Чаёнтепа”, “Янгиер”, “Халаки” МФЙлардаги фуқароларнинг уйларида мавжуд иссиқхоналарнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш холатлари кўздан кечирилди.
Олиб борилган мониторинг текширишлар натижасида маҳалладаги иссиқхоналар газ тармоғига уланмаганлиги аниқланди, бироқ, “Тўғон” махалласидаги яшовчи хонадонлардан бири текширилганда унинг томорқасида 7 сотих ер майдонига қурилган иссиқхона электр тармоғига ўз бошимчалик билан ноқонуний уланиб, иссиқхонани иситиш мақсадида фойдаланиб келганлиги аниқланди хамда тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, мутахассиснинг хулосасига кўра ушбу истеъмолчи туман электр тармоқлари корхонасига 2 548 000 сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортитилиб, келгусида бу каби холатларни содир этмаслиги учун Бюронинг туман бўлими томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Бу каби назорат тадбирлари давом этмоқда.

Ш.Файзиев
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси
кадрлар бошқармаси бош инспектори

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos