Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов раҳбарлигидаги делегация Новосибирск вилоятига жўнаб кетди

Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов раҳбарлигидаги делегация Новосибирск вилоятига жўнаб кетди

​Аввал хабар қилганимиздек,​​ ҳозиргина Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Тошкент халқаро аэропортидан амалий ташриф билан Россиянинг Новосибирск вилоятига жўнаб кетди.

Делегация таркибида, шунингдек, вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Орипов, вилоят ҳокимининг матбуот котиби Заҳириддин Тўраев, Жарқўрғон тумани ҳокими Зиёдулла Давлатов, Денов тумани ҳокими Бахтиёр Ибатов, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари Содиқ Жумаев ҳамда 8 нафар воҳа тадбиркорлари бор.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад тадбиркор ва ишбилармонларимиз ўртасида фаол шериклик ўрнатиш учун янада қулай шароит яратиш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичда жадал ривожлантиришдир.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos