Ангор тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Ангор тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Бугун, 24 февраль куни Ангор туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Мансуров Аҳрор Аҳмадалиевич, туман ҳокими Турапов Усмон Янгибаевич, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали раҳбари Бойқулов Шерпўлат Мамарайимович ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралда “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди. Ушбу қарорга асосан ташкил этилган Ангор туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига янги раҳбарлар тайинланди. Раджабова Шоира Нурматовна Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Шоира Ражабова 2007 йилдан бугунги кунгача Ангор тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. Ибрагимова Шоиста Шермуҳаммадовна Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шоиста Ибрагимова 2018 йилдан буён туман “Оила” маркази раҳбари лавозимида ишлаган.Бадалов Ғолиб Абдумаликович Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. Ғолиб Бадалов 2019 йилдан бугунги кунгача Ангор тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари-ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Рахманов Абзаир Баймуратович Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. Абзаир Рахманов 2017 йилдан буён бугунги кунгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишдан иборатдир.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos