Бойсун туман “Халқ қабулхонаси” биносида туман судлари томонидан оммавий сайёр қабулда ўтказилди

Бойсун туман “Халқ қабулхонаси” биносида туман судлари томонидан оммавий сайёр қабулда ўтказилди


Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Аҳоли билан очиқдан очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чораларни кўриш мақсадида тумандаги фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси О.Бердиев, маъмурий суди раиси С.Кадиров , жиноят ишлари бўйича туман суди девонхона мудири Ш.Қодиров томонидан Бойсун туманидаги “Халқ қабулхонаси” биносида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлар мурожатлари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда жами 23 нафар шахслар мурожаат қилган бўлсалар, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди, 16 нафар мурожаатчиларга қонуний тушунтиришлар берилди.

ЖИБ Бойсун туман суди девонхона мудири Ш.Қодиров

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos